Click to listen highlighted text!
21.09.2024  

Мустақилликнинг 28 йиллиги «Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!» шиори остида ўтказилади.

Uz
Ru

Архивы

Матбуот анжумани ташкил этилди

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси томонидан Олий ҳарбий божхона институтида Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан матбуот анжумани ташкил этилди. 

Тадбирда Олий ҳарбий божхона институти бошлиғи, божхона хизмати полковниги С.Абдухалилов божхона тизимида амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар божхона тизими фаолиятини янада такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш, божхона ишини жаҳон андозалари даражасида ташкил этиш, божхона органлари учун юқори малакали кадрлар тайёрлаш ва уларнинг касб малакасини оширишга қаратилганлигини таъкидлади.  Олий ҳарбий божхона институтида тингловчиларга назарий ва амалий билимларни бериш билан бирга, уларни замонавий қуроллардан самарали фойдалана оладиган, умумҳарбий жанг сирларини эгаллаган ходимлар қилиб тарбиялаш, уларда она Ватанга муҳаббат, қасамёди ва бурчига содиқлик туйғуларини шакллантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.  Тадбир доирасида тингловчилар иштирокида ҳарбий ва жанговар тайёргарлик бўйича кўргазмали чиқишлар қилинди.

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!