Click to listen highlighted text!
26.04.2024  

Мустақилликнинг 28 йиллиги «Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!» шиори остида ўтказилади.

Uz
Ru

Архивы

Меҳнат ҳуқуқи билимдонлари аниқланди

2016 йил 30 апрель куни ўрта махсус касб-ҳунар таълими ўқувчиларининг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, меҳнат соҳасидаги халқаро ва миллий стандартларни кенг тарғиб этиш мақсадида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерация кенгаши, Ўзбекистон Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус касб-ҳунар таълими маркази ва Тошкент давлат юридик университетининг қўшма қарорига мувофиқ Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Бухоро шаҳар кенгаши тасарруфидаги коллежларда “Меҳнат ҳуқуқи билимдони” кўрик-танловлари юқори савияда ташкил этилди.

Кўрик-танловда 120 дан ортиқ ўқувчи-ёшлар танлов Низомига мувофиқ 3 та шарт бўйича ўз билим ва малакаларини синовдан ўтказдилар. Бухоро Юридик ва маиший хизмат касб-ҳунар коллежининг 1-босқич талабаси Раҳбархон Иноятова, Бухоро Солиқ коллежининг 2-босқич талабаси Жавлонбек Баҳронов, Бухоро Банк коллежи 2-босқич талабаси Моҳичеҳра Қаҳҳоровалар барча шартларни аъло даражада бажариб, фахрли 1-ўринни қўлга киритдилар ва кўрик-танловнинг вилоят босқичида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритдилар.

Ғолибларга ташкилотчиларнинг Фахрий Ёрлиқлари ва эсдалик совғалари тантанали равишда топширилди.

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!