Click to listen highlighted text!
26.04.2024  

Мустақилликнинг 28 йиллиги «Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!» шиори остида ўтказилади.

Uz
Ru

Архивы

“Меҳнат муҳофазаси: Ёш ходимларни қўллаб қуватлаймиз”

Жорий йилнинг 28 апрель куни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Ўқув Марказида Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати  ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашига аъзо корхона, ташкилот ва муассасалар иш берувчилари, техник хавфсизлик муҳандислари, касаба уюшма ташкилотлари раислари иштирокида  “28 апрель – Бутунжаҳон меҳнатни муҳофаза қилиш куни”га бағишланган “Меҳнат муҳофазаси: Ёш ходимларни қўллаб-қувватлаймиз” мавзусида давра суҳбати ҳамда “Меҳнат муҳофазаси бўйича жамоат назоратини энг яхши ташкил этиш” кўрик-танловининг якуний босқичи ғолибларини тақдирлаш тадбири бўлиб ўтди.

Мазкур тадбирда  Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Меҳнат ва ижтимоий масалалари қўмитаси аъзоси Ойбек Эгамов, “Prof Mehnat Audit” корхонасининг мутахассиси Абдувосик Джаббаров ҳамда тармоқ касаба уюшмаси Тошкент шаҳар ва Тошкент вилоят тасарруфидаги  корхона ташкилот ва  муассасаларнинг меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича муҳандислари, касаба уюшма қўмиталарининг раислари ҳамда меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича вакиллари, жами 120 нафардан ортиқ иштирокчилар қатнашдилар.

Тадбир аввалида меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича муассасаларда амалга оширилаётган ишларга оид кўргазма ташкил этилди.

Давра суҳбатида меҳнат ва ижтимоий масалаларда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан амалга оширилаётган ишлар, муассасаларда меҳнатни муҳофаза қилиш ҳамда ёшларни қўллаб қувватлаш, иш ўринларини меҳнат шароитлари ва асбоб-ускуналарнинг жароҳатланиш хавфлилиги юзасидан аттестациядан ўтказиш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисидаги маърузалар  ва мулоҳазалар тингланди.

Иштирокчилар томонидан саволларга батафсил жавоблар берилди.

Давра суҳбати сўнгида “Меҳнат муҳофазаси бўйича жамоат назоратини энг яхши ташкил этиш” кўрик-танловининг якуний босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими ўтказилди. Кўрик-танлов якунига кўра тўртта номинация бўйича ғолиблар номи эълон қилинди.

Жумладан:

“Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича энг яхши корхона” номинацияси бўйича – Ўзбекистон Республикаси Тошкент шаҳар “Qurilish Birlashmasi” акциядорлик жамияти қурилиш бошқармаси 1- ўрин ;

Республика Инкассация хизмати давлат унитар корхонаси Наманган вилоят бошқармаси 2- ўрин;

Сирдарё вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси 3-ўрин;

“Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича энг яхши касаба уюшма қўмитаси”  номинацияси  бўйича  — Пастдарғом тумани Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги захираларини бошқариш Қўмитасига қарашли “Илғор” комбинатинг касаба уюшма қўмитаси 1-ўрин ;

-Мудофаага кумаклашувчи “Ватанпарвар” Нукус автомобиль мактаби касаба уюшма қўмитаси 2-ўрин;

-“Асака” АТ банки Асака филиали касаба уюшма қўмитаси  3-ўрин;

“Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича энг яхши вакили”  номинацияси  бўйича-Андижон вилояти Олтинкўл тумани “Ватанпарвар” ташкилоти ўқув спорт техника клубининг меҳнатни муҳофаза қилиш вакили Сайфутдинов Анваржон  Араббоевич 1-ўрин;

-Қорақалпоғистон Республикаси Фавқулодда Вазиятлар Бошқармасининг меҳнатни муҳофаза қилиш вакили Сейдалиев Амангелди Полатович 2-ўрин;

— Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Хоразм вилояти Хонқа тумани ўқув спорт техника клуби вакили Отаниязов Комилжон      3-ўрин;

 “Меҳнат муҳофазаси бўйича ёш мутахассис” номинацияси бўйича:

-Хоразм вилояти Фавқулодда вазиятлар Бошқармаси меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ёш мутахассиси Рахимов Атабек Маримбаевич1-ўрин;

-Микрокредитбанк АТБ Андижон вилоят филиали меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ёш мутахассиси Алимбаев Шоядбек Шухратович 2-ўрин;

-Сурхондарё вилояти Термиз банк коллежи меҳнат муҳофазаси бўйича ёш мутахассиси Бибитов Уткиржон Панжиевич 3-ўринларга сазовор бўлдилар ҳамда Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг диплом ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирландилар.

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!