Click to listen highlighted text!
24.12.2024  

Мустақилликнинг 28 йиллиги «Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!» шиори остида ўтказилади.

Uz
Ru

Архивы

Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ҳуқуқий норматив ҳужжатлар

Жорий йилнинг 22 ноябрь куни Бухоро вилоят касаба уюшмаси ташкилотлари бирлашмаси кенгашининг Меҳнатни муҳофаза қилиш ўқув залида “Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ҳуқуқий норматив ҳужжатлар” мавзуида семинар ташкил этилди. Унда Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси тармоғидаги корхона, ташкилот ва муассасаларнинг 32 нафар соҳага дахлдор ходимлари иштирок этдилар.

Семинарни Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг Бухоро вилояти бўйича масъул ташкилотчиси Бахтиёр Бахромов кириш  сўзи билан очиб берди.

Семинар дастурига кўра вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгашининг Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича етакчи мутахассиси Иброҳим Бердиев яқинда қабул қилинган ва 2016 йил 23 декабрдан кучга киридиган Ўзбекистон Республикасининг “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонуни тўғрисида, “Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ҳуқуқий норматив ҳужжатлар” тўғрисида маъруза қилди.

Маърузалар тинглангач, иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволлар билан соҳа мутахассисларига мурожаат қилдилар ва батафсил жавоблар олдилар.

Семинарда иштирок этган вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгашининг ташкилий ишлар бўлими мудири Хамиджон Бешимов мамлакатимизда меҳнатни муҳофаза қилиш ишларини янада такомиллаштириш борасида олиб борилаётган ишлар, ходимларнинг саломатлиги, қулай ва хавфсиз меҳнат шароитларида ишлашини таъминлашда касаба уюшмаларининг, шунингдек,  меҳнатни муҳофаза қилиш вазифаси юклатилган масъул ходимлар ҳамда жамоатчилик асосида сайланган вакилларнинг вазифалари тўғрисида тўхталиб, барча иштирокчиларни ўз ташкилотларида меҳнатни муҳофаза қилиш ишларини янада кучайтиришга ҳамда 2016 йилнинг 4 декабрида бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида фаол иштирок этишга чақирди.

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!