Click to listen highlighted text!
24.12.2024  

Мустақилликнинг 28 йиллиги «Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!» шиори остида ўтказилади.

Uz
Ru

Архивы

“Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида” ги қонун тарғиботи

Шу йилнинг 25 ноябрь куни давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари Хоразм вилоят касаба уюшмаси томонидан ходимлар учун муносиб меҳнат шароитларини яратиш борасида янги таҳрирдаги “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги” Ўзбекистон Республикаси Қонунининг аҳамияти ва тарғиботи бўйича семинар бўлиб ўтди.

           Унда касаба уюшма фаоллари, ташкилот ишчи-хизматчилари,  мутасадди ташкилотлар ва ОАВ вакиллари  иштирок этдилар. Тадбирни Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг Хоразм вилояти бўйича масъул ташкилотчиси Ш.Аллаберганов очди ва олиб борди.

           Ўқув семинарда вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими мудири М.Ишметов, вилоят Меҳнат бош бошқармаси меҳнат шароитларини муҳофаза ва экспертиза қилиш давлат инспекцияси бошлиғи Р.Жаббаровларнинг ходимлар учун муносиб меҳнат шароитларини яратиш борасида янги таҳрирдаги “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг аҳамияти тўғрисида маъруза килдилар.

          Ўқув семинар аввалида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими томонидан тайёрланган “Меҳнатни муҳофаза қилиш хизматлари, меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича вакил фаолияти” мавзусидаги видеоролик намойиш этилди.

          Ўқув-семинар жонли мулоқот асосида ташкил қилиниб, иштирокчиларнинг қизиқтирган саволларига жавоб берилди.

Ш.Аллаберанов,

Масъул ташкилотчи

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!