Click to listen highlighted text!
04.05.2024  

Мустақилликнинг 28 йиллиги «Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!» шиори остида ўтказилади.

Uz
Ru

Архивы

МИНИ ФУТБОЛ БЎЙИЧА МУСОБАҚА

2016 йилнинг 14 май куни Тошкент шаҳрида Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ижро этувчи аппарати ҳамда Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмасининг Тошкент шаҳар бирлашган касаба уюшма қўмитаси ҳамкорлигида Пенсия жамғармаси тизимининг таркибий тузилмалари ўртасида мини футбол бўйича мусобақа ўтказилди.

Мазкур мусобақада Пенсия жамғармаси таркибий тузилмалари ходимларидан иборат жами 16 та жамоа иштирок этди.

Хусусан, ўтказилган мини футбол спорт мусобақалари ҳар бир иштирокчининг қалбида Ватанга муҳаббат ва садоқат, миллий ғурур ва ифтихор туйғуларини камол топтириш, буюк аждодларимизнинг мардлик ва жасурлик анъаналарини муносиб давом эттиришга қодир инсонлар бўлиб етишишига хизмат қиладиган маданий-маърифий тадбир бўлди.

Мусобақа якунида 1-ўрин соҳиби Фарғона вилояти, 2-ўрин соҳиби Наманган вилояти ва 3-ўрин соҳиби Жиззах вилояти жамоалари Пенсия жамғармаси ижро этувчи аппарати раҳбарияти ва Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмасининг Тошкент шаҳар бирлашган касаба уюшма қўмитаси раиси томонидан рамзий Кубоклар билан тақдирландилар.

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!