МИНИФУТБОЛ МУСОБАҚАЛАРИ
Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Андижон вилояти тизимидаги корхона, ташкилот ва муассасаларда ходимларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, жисмоний тарбия ва спортга жалб этиш мақсадида турли спорт тадбирлари ўтказилмоқда.
Жумладан, Андижон вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасида Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 25 йиллигига бағишлаб кўплаб семинарлар, ижодий учрашувлар, давра суҳбалари, спорт тадбирлари ўтказилиб келинмоқда. Куни кеча ана шундай тадбирлардан бири — бошқарма ходимлари ўртасида мини футбол бўйича спорт мусобақалари ўтказилди.
Мусобақада қўшни Наманган ва Фарғона вилоятларининг жамоалари ҳам иштирок этдилар. Таъкидлаш ўринлики, мезбон жамоа — Андижон вилояти жамоаси фахрли 1-ўринни эгаллаб, турнинрнинг Республика финал босқичида фахрли 2-ўринни қўлга киритди.
Ғолиб бўлган футбол жамоаси аъзоларига Андижон вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Касаба уюшмасининг эсталик совғалари ва фахрий ёрлиқлари тантали равишда топширилди.