Click to listen highlighted text!
23.12.2024  

Мустақилликнинг 28 йиллиги «Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!» шиори остида ўтказилади.

Uz
Ru

Архивы

“Намунали милиция таянч пунктлари” кўрик танловининг Республика босқичи ғолиблари аниқланди

Ўзбекистон   Республикаси   Вазирлар   Маҳкамасининг   2002  йил  16 майдаги 162-сонли қарорига асосан, “Намунали милиция таянч пунктлари” кўрик- танловининг Республика босқичи 2016 йилнинг 29 март куни Тошкент шаҳридаги “Туркистон” саройида бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар Вазирлиги, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Республика бошқаруви,  Республика  Хотин-қизлар қўмитаси, “Камолот” ЁИҲ Марказий кенгаши ва бир қатор ҳамкор вазирлик ва идоралар билан ўтказилган тадбир жуда кўтаринки руҳда ўтди.

Республика ташкилий қўмита қарорига мувофиқ 1-2-3-ўрин ва номинацияларни қўлга киритган ғолибларга ташкилотчиларнинг диплом ва қимматбаҳо совғалари топширилди.

“Энг фаол касаба уюшмаси ташкилоти етакчиси” номинацияси бўйича Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Навоий шаҳар Кенгаши раиси Хусан Разақов ғолиб деб эълон қилинди.

Тадбирда эл севган санъаткорлар томонидан кўй – қўшиқлар ижро этилиб дилларни хушнуд этишди.

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!