Click to listen highlighted text!
05.05.2024  

Мустақилликнинг 28 йиллиги «Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!» шиори остида ўтказилади.

Uz
Ru

Архивы

Наврўз – тинчлик айёми!

Наврўз – тинчлик айёми!

 Жорий йилнинг 20 март куни Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг Маънавият ва маърифат марказида вазирлик марказий аппарати ҳамда Тошкент гарнизонида жойлашган ҳарбий қисм ва муассасаларнинг хизматчилари ва уларнинг оила аъзлари учун “Наврўз” байрамига бағишланган маданий-маънавий тадбир бўлиб ўтди.
Мазкур тадбир доирасида Мудофаа вазирлигининг Бирлашган касаба уюшма қўмитаси ташаббуси билан вазирлик тизимида кам таъминланган ишчи ва хизматчиларнинг 25 нафар фарзандларини суннат тўйи нишонланди.

Байрам тадбири давомида Қуролли Кучлар ашула ва рақс ансамбли, Алоҳида намунали-кўргазмали ҳарбий оркестр жамоалари ҳамда таниқли эстрада юлдузлари томонидан театрлаштирилган концерт дастури намойиш этилди. Шунингдек, суннат тўйи ўтказилаётган болалар, уларнинг ота-оналари ва яқинлари учун тўй оши дастурхони ташкил этилди, ҳар бир болага эсдалик совғалари топширилди.

Тадбир сўнгида болалар учун Қуролли Кучлар давлат музейи ва Хазрати Имом мажмуасига экскурсия уюштирилди.

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!