“Наврўз” умумхалқ байрами арафасида
17 март куни “Наврўз” умумхалқ байрами арафасида Фарғона шаҳар имкониятлари чекланган шахслар учун ихтисослаштирилган Республика касб-хунар коллежида коллеж ҳудудини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари олиб борилиб, 150 тупдан зиёд манзарали дарахт ва гул кўчатлари ўтқазилди.
Шу билан бирга меҳнат жамоасида “Наврўз – қадриятларимиз тимсоли” мавзусида ўтказилган “Маънавият соатлари” ва маданий-маърифий тадбирларга жамоада узоқ йиллар меҳнат қилиб хозирда кексалик гаштини сураётган фаҳрийлар таклиф этилдилар. Шу куни жамаода миллий таом “Сумалак” хам тайёрланди. Ушбу тадбирлар “Касаба уюшмалари – фахрийларга” акциясига уланиб кетди.