Click to listen highlighted text!
22.11.2024  

Мустақилликнинг 28 йиллиги «Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!» шиори остида ўтказилади.

Uz
Ru

Архивы

Ногиронлар куни кенг нишонланди

        Мустақиллик йилларида мамлакатимизда кўнгли кемтик, меҳрга муҳтож, жисмонан носоғлом ва ногирон болаларни моддий-маънавий қўллаб-қувватлашга кенг эътибор қаратиб келинмоқда.  Қолаверса, қадим тарих ва юксак маданиятга эга бағрикенг ўзбек халқи доимо ногирон ва ночор инсонларнинг бошини силаб келганлиги тарихдан маълум.

          3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни муносабати билан Бухоро вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси ҳамда Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Бухоро шаҳар кенгаши томонидан шаҳримиздаги ногирон болалар “Мурувват” уйида байрам тадбири ташкил этилди.

          Тантанали тадбирда сўзга чиққанлар инсон манфаатлари қадрланадиган мамлакатимизда юртимиз эгаси бўлган ёш авлодга қаратилаётган бундай эътибор ва ғамхўрлик ҳар жиҳатдан эътирофга лойиқ эканини таъкидладилар.

         Шу куни Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Бухоро шаҳар кенгаши томонидан ногирон болалар  “Мурувват уйи”га кир ювиш воситалари олиб берилди.

         Тадбир давомида кўнгли ўксик болажонларга совғалар улашилди, уларнинг қалбига шодлик олиб кирилди. Бухоро шаҳар 1-сон ҳамда 5-сон мусиқа мактаблари ўқувчилари томонидан концерт дастури намойиш қилиниб, болалар ва тарбиячиларига хуш кайфият бағишланди.

         Ўз навбатида имконияти чекланган болажонлар ижросидаги куй-қўшиқлар ҳам бадиий-мусиқий кечага файз киритди.

 

С.Имомова,

Бухоро шаҳар ногирон болалар

“Мурувват уйи” бошланғич касаба

             уюшма ташкилоти раиси

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!