Click to listen highlighted text!
21.11.2024  

Мустақилликнинг 28 йиллиги «Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!» шиори остида ўтказилади.

Uz
Ru

Архивы

НУРОНИЙЛАР САЁҲАТИ

Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Марказий Кенгаши томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2011-2015 йилларда ёлғиз кексалар, пенсионерлар ва ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилишни янада кучайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш  ҳамда Республикада “Ўқитувчи ва мураббийлар куни” байрамининг кенг нишонланиши муносабати билан эзгу ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, узоқ йиллар мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожига, миллий   қадриятларни, урф-одатларни  ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишга  муносиб ҳисса қўшиб келган, ёшларнинг интеллектуал салоҳияти ва тарбияси учун ўрнак бўлган нуроний отахон ва онахонлардан йигирма икки нафарини жорий йилнинг октябрь ойида Республика  “Нуроний” жамғармаси билан келишилган ҳолда Самарқанд шаҳрига саёҳатлари уюштирилди.

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!