Click to listen highlighted text!
26.04.2024  

Мустақилликнинг 28 йиллиги «Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!» шиори остида ўтказилади.

Uz
Ru

Архивы

Одоб-ахлоқ қоидалари — коррупцияга қарши курашиш воситаси!

Бугунги кунда мамлакатимизнинг барча соҳаларида, жумладан ҳуқуқ соҳасида ҳам ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

2019 йил 16 январь куни Қашқадарё стандартлаштириш ва метрология бошқармасида Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Қарши шаҳар кенгаши билан ҳамкорликда ходимларнинг “Одоб-ахлоқ қоидалари”га, жумладан умум эътироф этилган ахлоқ нормаларига риоя этиши, уларнинг ҳуқуқий онгини ошириш, Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонуни талаблари ижросини таъминлаш бўйича ишларни ташкиллаштириш ҳамда турли ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг олдини олиш, содир этилиш сабаблари ва шарт-шароитларини бартараф этиш  юзасидан давра суҳбати бўлиб ўтди.

Давра суҳбатини Қашқадарё стандартлаштириш ва метрология бошқармаси бошлиғи Д.Ризаев кириш сўзи билан очиб бериб, кун тартибидаги масала бўйича атрофлича тўхталиб ўтди.

Давра суҳбатида “Ўзстандарт” агентлиги матбуот котиби  Расулов Абдурауф Ғафурович, Қашқадарё вилоят маъмурий суди судьясининг катта ёрдамчиси Сатторов Мухтор Неъматуллаевич, Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Қарши шаҳар кенгаши раиси Норова Муножот Ярашевна, Қарши давлат университети Миллий ғоя ва маънавият асослари кафедраси ўқитувчиси Боймуродов Зохид Шокирович, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси Қашқадарё вилоят бўлими вакили — ёзувчи Сиддиқов Юсуф, Қашқадарё вилоят “Воҳа” газетаси таҳририяти бош директори Назаров  Бекзод  Шомуродовичлар ўз маърузалари билан иштирок этдилар.

Ушбу давра суҳбати ходимларнинг одоб-аҳлоқ қоидаларига риоя этиши, таъмагирлик ва коррупцияга қарши курашиш, инсонлар ўртасидаги меҳр-муҳаббат, ўз оиласи ва ишига муносабати каби туйғуларни бевосита тарбия ва одоб-ахлоқ орқали шакллантиш мақсадида ўтказилди.

Давр суҳбати савол жавобларга бой, қизғин музокара ва мунозаралар тарзида ўтди.

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!