Click to listen highlighted text!
22.12.2024  

Мустақилликнинг 28 йиллиги «Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!» шиори остида ўтказилади.

Uz
Ru

Архивы

Қизлар ўртасида давра суҳбати

2018 йил 14 март куни Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Наманган шаҳар Кенгаши Ўзбекистон халқ демократик партияси вилоят кенгаши билан ҳамкорликда ёш қизлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, “оммавий маданият”, гиёҳвандлик, ОИТСга қарши курашиш, эрта турмуш қуриш ҳамда қариндошлар ўртасидаги никоҳларни олдини олиш, шунингдек ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчилик билан боғлиқ нохуш ҳолатлар олдини олиш мақсадида  “Соғлом ва маънавий етук ёшлар миллат таянчи!” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Давра суҳбатида “Оммавий маданият – ҳақиқий маданият кушандаси” мавзусида видеоролик намойиш этилди. “Ёшларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини оширишда касаба уюшмаларининг роли” мавзусида тармоқ касаба уюшмаси Наманган шаҳар Кенгаши раиси Н.Гафарова, “Ёшлар саломатлиги ва никоҳ” мавзусида Оила илмий-амалий маркази вилоят бўлими директори М.Н.Абдуллаева, “Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликнинг салбий оқибатлари” мавзусида шаҳар ИИБ ходими капитан С.С.Умарханов, “Одам савдоси – инсоният кушандаси” мавзусида ЎзХДП вилоят кенгаши сектор бўлими Ж.Мўминовлар маърузалари билан иштирок этишди.

Давра суҳбати якунида ёшлар ўз фикр-мулоҳазалари ва таклифларини билдиришди.

Шунингдек, тармоқ касаба уюшмаси Ёшлар кенгаши раиси М.Қозиева шаҳар ИИБ ходими С.Умархановдан вояга етмаганлар назоратида турадиган ёшлардан
10 нафарини ҳомийликка олишни, уларни фаол ёшлар қаторига киритишда ҳамкорликни таклиф этди. Ушбу таклиф барча йиғилганларга ҳам маъқул келди.

Давра суҳбатига ёшлар ўзларининг байрам чиқишлари билан файз киритдилар.

 

Насиба  Гафарова

ДМЖХХ касаба уюшмаси Наманган

 шаҳар кенгаши раиси

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!