ҚОНУН ИЖРОСИГА БАҒИШЛАНДИ
Шаҳрисабз туман бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази мажлислар залида Ўзбекистон Республикасининг “Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида”ги Қонунининг ижроси ва уни аҳоли ўртасида тарғибот қилиш мавзусида йиғилиш бўлиб ўтди.
Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Шаҳрисабз ва Китоб туманлари тармоғи тизимидаги ташкилот ва корхоналарнинг меҳнат муҳофазаси бўйича мутахассислари, Давлат санитария эпидемиология назорати маркази, маҳалла фуқаролар йиғинлари вакиллари, бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш туман марказларининг маҳаллаларда иш олиб борувчи инспекторлари иштирок этган тадбирда Ўзбекистон Республикасининг “Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида”ги Қонунининг ижросини таъминлашда аҳоли ва тегишли мутасадди ташкилотлар олдида турган вазифалар алоҳида таъкидланди.
Шунингдек, йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлиги томонидан 2387 рақами билан рўйхатга олинган “Ходимларни тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низомда белгиланган хавфли ва зарарли моддалар таъсирида ишловчи касб эгаларининг тиббий кўрикдан ўтиш муддатлари, меҳнат шароити ноқулай жойларда ходимларни вақти-вақти билан тиббий кўрикдан ўтказиш лозим бўлган ишлар юзасидан тегишли таклиф ва фикр-мулоҳазалар билдирилди.