Click to listen highlighted text!
26.04.2024  

Мустақилликнинг 28 йиллиги «Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!» шиори остида ўтказилади.

Uz
Ru

Архивы

Функция ва вазифалар

  • Республика Кенгаши аппаратида меҳнат ва ижро интизомига риоя этилишини доимий назорат қилиб боради, ўз вазифаларини тегишли равишда бажармаётган ходимлар юзасидан Республика Кенгашии раисига таклифлар киритади.
  • Республика Кенгаши аппарати ходимлари томонидан Тошкент шаҳридаги бошланғич ташкилотларга бевосита касаба уюшма хизмати кўрсатилишини шахсан назорат қилиб боради, натижаларини таҳлил қилади ва Республика Кенгаши раисига тақдим этади.
  • Республика Кенгаши масъул ходимлари лавозимларига номзодларни танлайди ва Республика Кенгашии раисига номзодлар юзасидан таклифларни киритади.
  • Республика Кенгаши раиси ҳузуридаги йиғилиш топшириқлари бажарилишини ташкил қилади.
  • Республика Кенгаши масъул ходимларининг хизмат сафарлари самарадорлигини таҳлил қилиб боради, умумлаштиради ҳамда Республика Кенгаши раисига маълумотларни тақдим этади.
  • Республика Кенгаши, Кенгаш Раёсати мажлисларида муҳокама қилинадиган масалалар юзасидан киритилган материаллар сифатига жавоб беради, қабул қилинган қарорлар ижросини таъминлайди ва назорат қилади.
  • Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ҳамда тармоқ касаба уюшмаси Қурултойи, Кенгаши ва Кенгаш Раёсати қарорлари бажарилишини мониторинг қилади ва ижроси таъминланиши юзасидан тегишли таклифлар киритиб боради.
  • Республика Кенгашининг жамоа шартномалари лойиҳаларини жамоатчилик экспертизасидан ўтказиш комиссиясига раҳбарлик қилади.
  • Республика Кенгаши раиси учун Раёсат йиғилишларидаги нутқининг, Қурултой ва Мажлислардаги маърузасининг матнини  Республика Кенгаши масъул ходимларидан олинган хужжатлар асосида тайёрлаб беради.
  • Республика Кенгаши ходимларидан олинган материаллар асосида оммавий ахборот воситалари учун материаллар тайёрлаб беради.
  • Республика Кенгаши мажлис ва раёсатлари оралиғида бўлган даврдаги фаолияти тўғрисида ахборот тайёрлайди.
  • Тармоқ касаба уюшмаси қуйи ташкилотлар фаолиятини ўрганиш ва амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида хизмат сафарига боради ва ишчи гуруҳга раҳбарлик қилади.
  • Касбга оид кўрик-танловлар ўтказилишини ташкил этади
  • Тегишли вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда тармоқ ходимлари фарзандларининг сифатли соғломлаштирилишини ташкил этишда иштирок этади.
  • Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши томонидан халқаро масалалар бўйича йил давомида олиб борилган ишлар якуни бўйича ҳисобот тайёрлайди ва ЎзКУФКга топширади.
  • Тасдиқланган тақсимот жадвали асосида Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрига касаба уюшма фаолияти бўйича кураторлик фаолиятини олиб боради.
  • Республика Кенгаши раиси хизмат сафарида, меҳнат таътилида ёки даволанишда бўлган даврда Республика Кенгашии раиси вазифасини вақтинча бажариб туради.
Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!