РАИСЛАР ЎҚУВИ
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Раёсатининг қарорига мувофиқ жорий йилнинг 6-11 июль кунлари Федерация Кенгаши ўқув марказида Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси туман ва шаҳар кенгашлари раислари ўқуви бўлиб ўтди.
Туман, шахар кенгашлари етакчилари Республикамизда амалга оширилаётган кенг кўламдаги ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти, бугунги глобаллашув замонида аҳоли, хусусан меҳнаткашларнинг онги ва қалбини турли зарарли тахдидлардан химоя қилиш, меҳнат қонунчилиги ва жамоа шартномаларида белгиланган ҳуқуқий норматив бандлар ва вазифаларнинг ижросини таъминлаш, ХМТнинг конвенциялари, соғлом турмуш тарзи асослари, бошқарув маҳорати ва раҳбар масъулияти каби ўнлаб долзарб мавзуларда қилинган маърузалар, слайд-тақдимотлар ва амалий дарслар орқали таништирилди.
Ўқув давомида ўқув фаолларига тармоқ тизимидаги энг намунали бошланғич ташкилотлардан бири бўлган Қибрай туман ҳокимлиги бошланғич касаба уюшма қўмитаси фаолияти таништирилди.
Шунингдек. сермахсул дарс машғулотларидан сўнг пойтахтимизнинг диққатга сазовор жойлари, Амир Темур музейи, истиқлол йилларида бунёд этилган иншоотларга уюштирилган маърифий саёҳатлар ва маърифий тадбирлар ўқув дастурига янада мазмун бахш этди.