Рўзғор ташвишлари енгиллашди
Урганч туманидаги 11-сон мусиқа ва санъат мактабида “Гўзал ва бетакроримсан, муқаддас Ватаним, жоним сенга фидо, Ўзбекистоним!” деган эзгу ғояни ўзида мужассам этган маърифий тадбир ташкил қилиниб касаба уюшмалари маблағлари ҳисобидан Мустақиллигимизнинг йигирма беш йиллик байрами муносабати билан аёлларимизни моддий томондан қўллаб-қувватлаш, аёлларнинг рўзғор ташвишларини енгиллаштириш ва маиший шароитларини яхшилаш мақсадида Урганч ва Янгибозор туманларида истиқомат қилаётган 53 нафар эҳтиёжманд аёлларимизга маиший техникалар топширилди.