Click to listen highlighted text!
26.12.2024  

Мустақилликнинг 28 йиллиги «Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!» шиори остида ўтказилади.

Uz
Ru

Архивы

Самарқандга саёҳат

9 май — “Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмасининг  Тошкент шаҳар бирлашган  касаба уюшмаси  қўмитаси томонидан кўҳна ва навқирон    Самарқанд шаҳрига саёҳат уюштирилди.

Тармоқ тизимидаги турли вазирлик, қўмита ва идоралар, “Нуроний” жамғармаси, “Ватанпарвар” ташкилоти, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди фахрийлари каби қатор муассасаларнинг 45 нафар ходимларидан ташкил топган  зиёратчиларга саёҳат чоғида қулайлик яратиш мақсадида  замонавий,  тезюрар “Афросиёб” поездларидан фойдаланилди.

Улар кўҳна шаҳарнинг энг гўзал қадамжоларини зиёрат қилишди. Жумладан, Ислом оламининг ёрқин сиймоларидан бири, буюк муҳаддис Имом ал-Бухорий мажмуаси, Бибихоним мадрасаси, Гўри Амир мақбараси, Хўжа Дониёр, Ҳазрати Хизр каби зиёратгоҳлар саёҳатчиларда юртимизнинг қадим ўтмиши билан янада яқиндан танишиш имконини берди.

“Самарқанд шаҳрига саёҳатга келишдан асосий мақсадим, биринчи президентимиз Ислом Каримов қабрини зиёрат қилиш эди. Фикримча, ҳалқимизнинг мана шундай тинч ва осуда кунларга етишишига сабабчи бўлган бу инсонни хотирлаш ва унга ҳурмат бажо келтириш ҳар бир юртдошимизнинг бурчи, деб ҳисоблайман” -дейди Тошкент шаҳар бирлашган техника мактаби касаба уюшма қўмитаси раиси Наргиза Холматова.

Айниқса, сайрбон (Гид)нинг бу кўҳна кент тарихи ҳақидаги қизиқарли, шу билан бир қаторда қимматли маълумотлари саёҳатнинг янада мазмунли ўтишини таъминлади.

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!