Click to listen highlighted text!
04.05.2024  

Мустақилликнинг 28 йиллиги «Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!» шиори остида ўтказилади.

Uz
Ru

Архивы

СЕМИНАР ЙИҒИЛИШИ ЎТКАЗИЛДИ

?

?

Жорий йилнинг 21-апрелидан 7-май кунига қадар “Камолот” ЁИҲ касаба уюшма қўмитаси томонидан корхона, ташкилот ва массасаларда ишловчи ёш ходимлар иштирокида семинар йиғилишлари ўтказилди.

Семинарни ўтказишдан асосий мақсад, корхона, ташкилот ва муассасаларда ишловчи ёшларнинг иш фаолият самарадорлигини ошириш, муносиб меҳнат шароитини яратиш, шунингдек, меҳнат муносабатларини тартибга солишдан иборат бўлди.

Семинар давомида иштирокчиларга кўргазмали тақдимотлар орқали ёшлар тарбиясида маънавий-маърифий, ғоявий-мафкуравий дунёқарашни кенгайтириш, ватанпарварлик тамойилларини кучайтириш, “оммавий маданият”нинг салбий таъсирлари ҳақида тушунтириш ишлари олиб борилди.

Семинар якунида “Камолот” ЁИҲ  касаба уюшма қўмитаси томонидан фаол иштирок этган ёшларга фахрий ёрлиқлар ва эсдалик совғалари топширилди.

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!