Click to listen highlighted text!
22.12.2024  

Мустақилликнинг 28 йиллиги «Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!» шиори остида ўтказилади.

Uz
Ru

Архивы

Шарқ дурдонаси бўлмиш Хива ва Урганчга саёҳат

2016 йил «Соғлом она ва бола” дастури тадбирлари доирасида Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари Навоий вилоят касаба уюшмаси шаҳар, туман Кенгашларининг сайи ҳаракати билан жорий йилнинг 13-15 май кунлари Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси кенгаши тасарруфидаги «Kasaba sayr” шўъба корхонаси билан ҳамкорликда Республикамизнинг тарихий дурдоналаридан бири бўлмиш Хива, Урганч шаҳарларига тармоқдаги ташкилот ва муассасаларда ишловчи ишчи-ходимларнинг 50 нафарининг саёҳати уюштирилди.

       Саёҳатнинг биринчи куни мустақиллик шарофати билан қайтадан чирой очган Урганч шаҳри ва унинг янгитдан бунёд этилган иншоотларига саёҳат қилинди. Саёҳатчиларга айниқса Жалолиддин Мангуберди майдони, «Шавот” каналининг бугунги жамоли яхши таъсурот қолдирди.

       Саёҳатнинг иккинчи куни Хива шаҳрининг тарихий «Ичан қалъа” мажмуасини танишиш билан давом этди. Мажмуа таркибидаги тарихий обидалар ва иморатларни зиёрат қилиш давомида Калтаминор, Хива хонлиги қароргоҳи, полвон пир номи билан машҳур ҳазрат Пахлавон Махмуд мақбараси, Кўҳна Арк, Тош-ҳовли саройи ва кўплаб қадимий осори-атиқалар зиёратчиларга завқ-шавқ ва фахр бағишлади, шунингдек, миллий ҳунармандчилик, халқ амалий санъати дурдоналари билан ҳам яқиндан танишишди.

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!