Click to listen highlighted text!
05.05.2024  

Мустақилликнинг 28 йиллиги «Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!» шиори остида ўтказилади.

Uz
Ru

Архивы

Соғлом бола йили дастури доирасида.

2014 йил — Соғлом бола йили Давлат дастури тадбирлари доирасида Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмалари соҳада ишлаётган ишчи ходимлар ўртасида мунтазам равишда спорт мусобақаларини ўтказиб бормоқда. Бу сафарги спорт мусобақаларини уюштиришда тармоқ касаба уюшмаси Паркент туман Кенгаши бош қош бўлди.

“Истиқлол” маҳалласида барпо этилган янги спорт мажмуасида мини футбол, шахмат – шашка турлари бўйича мусабақалар ўтказилди.

Мини футбол мусобақасида туман ҳокимлиги жамоаси биринчи ўринни эгаллади.

Шахмат мусобақасида Халқ банки туман филиали касаба уюшмаси жамоаси, шашка бўйича туман Маҳалла ҳайрия жамғармаси вакиллари ғолибликни қўлга киритдилар.

Ғолибларга қимматбаҳо совғалар ва Кенгашнинг фахрий ёрлиқлари топширилди.

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!