Click to listen highlighted text!
23.12.2024  

Мустақилликнинг 28 йиллиги «Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!» шиори остида ўтказилади.

Uz
Ru

Архивы

СОҒЛОМ ҲАЁТНИНГ МУСТАҲКАМ АСОСИ

       Сурхондарё вилоят статистика бошқармасида ходимларни жисмоний тарбия хамда спортнинг оммавий турларига қизиқишларини кучайтириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, хамда 9 май “Хотира ва қадрлаш” куни муносабати билан спортнинг шашка тури бўйича “Хотира кубоги” мусобақаси ўтказилди. Мусобақада бошқармада ишлаётган барча ишчи-ходимлар иштирок этиб,              I-босқичда бошқарма тармоқ бўлимларининг 78 нафар ходимлари ўртасида саралаш ишлари олиб борилиб, тасдиқланган тақвим бўйича кейинги босқичлар ўтказилди. Спортнинг шашка тури бўйича мусобақаларни ўтказиш бўйича Ишчи гуруҳ томонидан давлат муассасалар ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Термиз шаҳар кенгаши раиси Н.Химматова ҳамда вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасидан Ў.Мирзаевлар таклиф этилди. Мусобақа якунлари бўйича 1-ўринни У.Алтибаевага, 2-ўринни А.Астанақулов, 3-ўринни М.Рахмоновлар эгаллади. Ғолиблар вилоят статистика бошқармаси Касаба уюшмаси қўмитаси томонидан таъсис этилган қимматбаҳо совғалар ва диплом билан тақдирланади ҳамда 1-ўринни эгаллаган У.Алтибаевага вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси томонидан «TERMIZ MARVARIDI SANATORIYSI»га йўлланма топширилди.

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!