Click to listen highlighted text!
27.04.2024  

Мустақилликнинг 28 йиллиги «Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!» шиори остида ўтказилади.

Uz
Ru

Архивы

Спорт — саломатлик гарови

Навоий вилоятининг Навбаҳор туманида “Спорт — саломатлик гарови” шиори остидаги Спартакиаданинг II-туман босқичи ниҳоясига етди.

Навбаҳор туманидаги 9-сонли Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида бўлиб ўтган мусобақаларда тумандаги барча тармоқ касаба уюшмалари кенгашлари ўртасида ғолиблар аниқланди.

Спартакиаданинг шашка тури бўйича эркаклар ўртасида Навбаҳор тумани Бандликка кўмаклашиш, меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш маркази директори Ўткир Мавлонов 1-ўринни, шахмат тури бўйича эркаклар ўртасида  Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Навбахор туман кенгаши раиси Умматқул Саломов 1-ўринни, шашка тури бўйича аёллар ўртасида туман Бандликка кўмаклашиш, меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш маркази ходими Мелиева Юлдуз 2-ўринни, стол тенниси бўйича туман давлат солиқ инспекцияси инспектори Эгамова Дилдора 2-ўринни эгаллади.

1-ўринни эгаллаган ғолиблар Спартакиаданинг вилоят босқичига қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритдилар.

Ғолиблар тармоқ касаба уюшмаси туман кенгашининг Дипломи ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!