Click to listen highlighted text!
02.05.2024  

Мустақилликнинг 28 йиллиги «Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!» шиори остида ўтказилади.

Uz
Ru

Архивы

Тармоқдаги ташкилот ва муассасаларда жамоа шартномалари бажарилиши якунларига бағишланган умумий йиғилишлар ўтказилиши тўғрисида

Тармоқдаги ташкилот ва муассасаларда жамоа шартномалари бажарилиши якунларига бағишланган умумий йиғилишлар ўтказилиши тўғрисида

 Хозирги кунда тармоқдаги ташкилот ва муассасаларда жамоа шартномалари бажарилиши якунларига бағишланган умумий йиғилишлар ўтказилмоқда.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси Т.К. Нарбаева томонидан тасдиқланган режага биноан жорий йилнинг 20 февралида Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги марказий аппарати жамоа шартномасининг  2013 йил давомидаги ижроси бўйича меҳнат жамоасининг умумий йиғилиши ўтказилди.

Ушбу йиғилишда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раисининг ўринбосари Б.Х.Махмадалиев ҳамда Ўзбекистон Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Марказий Кенгашининг раиси  А.А.Абдумухторовлар қатнашдилар.

Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани Ички ишлар бўлимига қарашли Ёнғин хавфсизлик бўлинмасида ҳам жамоа шартномасининг 2013 йилдаги ижроси тармоқ касаба уюшмаси Марказий Кенгашининг ижтимоий масалалар бўйича бош мутахассиси Г.Сайбердиева ҳамда Марказий Кенгашнинг Тошкент вилояти бўйича масъул ташкилотчиси О.Топиловлар иштирокида ўтказилди.

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!