Click to listen highlighted text!
23.12.2024  

Мустақилликнинг 28 йиллиги «Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!» шиори остида ўтказилади.

Uz
Ru

Архивы

Тинчлик ва аҳиллик мамлакатимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлиги асосидир

Хотира ва қадрлаш куни халқимизнинг асрий қадриятлари, улуғ фазилатларидандир. Эл-юртнинг тинчлиги, осойишталиги, эрки ва озодлиги учун кураш олиб борган инсонларни ҳамиша элимиз ардоқлаб келган.Фашизмга қарши мардлик ва жасорат кўрсатган, жанг майдонларида жонини аямаган, сабр-бардош билан бошига тушган мусибатларни енгиб ўтган уруш қатнашчилари ҳамда фронт орти меҳнат фахрийларини шарафлаш, уларнинг хотирасини абадийлаштириш ҳамда уларга ғамхўрлик ва эътибор кўрсатиш мақсадида Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси тармоғига тааллуқли вилоятдаги ташкилотлар томонидан ҳам қатор тадбирлар ташкил этилмоқда.

Ана шундай тадбирлардан бири жорий йилнинг 12 май куни Бухоро туман Солиқ инспекциясида тармоқ касаба уюшмаси туман кенгаши билан ҳамкорликда Тинчлик ва аҳиллик мамлакатимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлиги асосидир” мавзуида ташкил этилди. Тадбирда сўз олганлар бугунги тинч кунларнинг қадрига етиш, бугунги кунда Юртбошимиз ва ҳукуматимиз томонидан яратилаётган кенг имкониятлардан оқилона фойдаланиш, фарзандларимизнинг маънавий-ахлоқий тарбиясини кучайтириш, юртга садоқат билан хизмат қилиш борасида ўз фикр мулоҳазаларини билдириб ўтдилар.

Дарҳақиқат, ота-боболаримиз кўрсатган жасорати ва матонати ёшларимизда юртни эъзозлаш, кексаларни қадрлаш зарурлигини янада теранроқ англашга ундайди, десак муболаға бўлмайди.

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!