Click to listen highlighted text!
26.12.2024  

Мустақилликнинг 28 йиллиги «Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!» шиори остида ўтказилади.

Uz
Ru

Архивы

Тошкент шаҳар бирлашган касаба уюшмаси қўмитасининг Мажлиси бўлиб ўтди

2017 йилнинг 31 март куни Ўзбекистон давлат  муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Тошкент шаҳар бирлашган касаба уюшмаси қўмитасининг 3-Мажлиси бўлиб ўтди.

Тармоқ касаба уюшмаси Республика Кенгашининг меҳнат муҳофазаси бўйича бош мутахассиси, Тошкент шаҳар бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси раиси вазифасини бажариб келаётган Д.Эрдашев раислигидаги Қўмита Мажлисида Тошкент шаҳар бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси ва қўмита Раёсати аъзолари таркибига ўзгартиришлар киритилди.

Кун тартибидаги масалалар юзасидан Тошкент шаҳар Ички ишлар Бош бошқармаси ходимлари бирлашган касаба уюшма қўмитаси раиси М.Якубов ва  Тошкент шаҳар Солиқ идоралари ходимлари бирлашган касаба уюшма қўмитаси раиси Б.Шоазимовлар сўзга чиқдилар.

Қўмита Мажлисида ташкилий масала кўрилди.  Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши аппаратининг ижтимоий ҳимоя масалалари бўйича бош мутахассиси лавозимида ишлаб келаётган Шарипов Ҳаётжон Сафарович Тошкент шаҳар бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси раиси этиб сайланди.

Мажлис ишида Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси А.А.Абдумухторов иштирок этди ва бирлашган қўмита олдида турган вазифалар тўғрисида маъруза қилди. 

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!