Click to listen highlighted text!
18.05.2024  

Мустақилликнинг 28 йиллиги «Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!» шиори остида ўтказилади.

Uz
Ru

Архивы

“Универсал Банк” хусусий акциядорлик-тижорат банки билан тармоқ келишуви имзоланди

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 32-моддасига асосан “Универсал Банк” хусусий акциядорлик-тижорат банки ҳамда Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши ўртасида банк тизимида ижтимоий ривожлантиришнинг асосий йўналишлари, меҳнат шартлари ва унга ҳақ тўлашни, ходимларнинг ижтимоий кафолатларини белгилаб бериш юзасидан 2017-2019 йилларга мўлжалланган Тармоқ келишуви лойиҳасини тайёрлаш бўйича комиссия тузиш тўғрисида қўшма қарор қабул қилинган эди.

Комиссия аъзоларининг фаол саъй-ҳаракатлари натижасида жорий йилнинг 24 февраль куни ижтимоий шериклар ўртасида Тармоқ келишуви имзоланди ва Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлигидан билдириш рўйхатидан ўтказилди.

Янги тармоқ келишуви Банкнинг 200 нафарга яқин ходимларининг ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқ ва манфаатлари кафолатига айланди.

 

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!