Click to listen highlighted text!
28.04.2024  

Мустақилликнинг 28 йиллиги «Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!» шиори остида ўтказилади.

Uz
Ru

Архивы

Ўқув – семинар

2015 йилнинг 20 январь куни Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Навоий шаҳар кенгаши тизимидаги барча бошланғич касаба уюшма ташкилотларининг раислари ва фаоллари иштирокида 2015 йил февраль – апрел ойларида касаба уюшма органларида бўлиб ўтадиган ҳисобот – сайлов йиғилишларига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича ўқув – семинар ўтказилди.

Ушбу ўқув – семинарга вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши раиси Тоғаева Назира Маманазаровна, бирлашма кенгаши раиси ўринбосари Халилов Шухрат Рахимович, Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг Навоий вилояти бўйича масъул ташкилотчиси Ахмедов Учқун Шухратовичлар таклиф қилинди.

Ўқув – семинар йиғилишида Н.М.Тоғаева ва Ш.Р.Халиловлар касаба уюшма органлари ҳисобот-сайлов йиғилишлари, конференцияларини ўтказиш бўйича касаба уюшма ташкилотлари томонидан амалга оширилиши керак бўлган қарор, йиғилиш баёнлари, олиб бориш тартиби, касаба уюшма қўмитаси ва тафтиш комиссияси ҳисоботларини тайёрлаш тартиби ҳамда қўмита аъзолари ва раисини, тафтиш комиссияси аъзолари ва раисини, тармоқ касаба уюшмаси туман, шаҳар кенгашига делегат сайлаш тартиби бўйича “Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси тизимидаги касаба уюшмалари ташкилотларида ҳисобот-сайловларни ўтказиш тўғрисида”ги Низом асосида батафсил тушунтириш берди.

Шунингдек семинар давомида Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг Навоий вилояти бўйича масъул ташкилотчиси У.Ш.Ахмедов сўзга чиқиб, бошланғич касаба уюшмалари ташкилотлари кадрлари таркибини чуқур таҳлил қилиб чиқиш, ҳисобот-сайловлар жараёнида тизимга ёш, обрўли, ғайратли, соҳа муаммоларини чуқур биладиган ва уларни ҳал этиш лаёқатига эга бўлган ходимларни жалб қилиш, бунда биринчи навбатда тасдиқланган кадрлар заҳирасига олинган номзодларга эътиборни қаратиш кераклиги бўйича тўхталиб ўтди.

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!