Click to listen highlighted text!
23.12.2024  

Мустақилликнинг 28 йиллиги «Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!» шиори остида ўтказилади.

Uz
Ru

Архивы

ЎҚУВ СЕМИНАР ЎТКАЗИЛДИ

     Жиззах вилояти Марказий ҳарбий округи тасарруфидаги ҳарбий ташкилотларда «Жамоа шартномаларининг 2015 йил якуний мухокамалари»ни  мазмунли ва самарали ўтказилишини таъминлаш мақсадида вилоятдаги барча ҳарбий қисмлар, Мудофаа бошқармаси, туман, шаҳар бўлимлари қўмондонлари ва бошланғич касаба уюшмалари ташкилотлари раислари билан амалий ўқув семинар ўтказилди.

         Йиғилишда маъруза билан Марказий ҳарбий округ қўшинлари қўмондонининг шахсий таркиб билан ишлаш бўйича ўринбосари Н.Обидов ва Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари Республика Кенгашининг Жиззах вилояти буйича масъул ташкилотчиси А.Каримовлар қатнашдилар.

Маърузада:

     -Ижтимоий шерикчилик, жамоа шартномаси муҳокамасининг мақсад ва моҳияти;

    — Аъзолик бадалларини хисобхона оркали накд пулсиз ўтказиб бериш тартиби,

  — Ҳалкаро меҳнат стандартларини тадбиқ этиш меҳнат муносабатларини тартибга солиш, ходимлар учун хавфсиз меҳнат шароитларини яратиш,

    — Касаба уюшма аъзоларининг меҳнат қилиш ҳуқуклари ҳақидаги масалаларга катта  эътибор қаратилди.

    Йиғилиш сўнгида барча Ҳарбий қисм, бўлим қўмондонлари ва касаба уюшмаси ташкилоти раисларига «Жамоа шартномаларининг 2015 йил якуний муҳокамалари»ни  февраль ойида ўтказиш жадвали тақдим қилинди. Йиғилиш қатнашчиларига методик қўлланмалар таркатилди.

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!