Click to listen highlighted text!
27.04.2024  

Мустақилликнинг 28 йиллиги «Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!» шиори остида ўтказилади.

Uz
Ru

Архивы

Ўқувчи-тренерларни тайёрлаш бўйича ўқув-семинар ташкил этилди

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Раёсатининг “Ўқувчи-тренерларни тайёрлаш бўйича ўқув-семинарлар ташкил этиш тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида 2015 йилнинг          13 февраль куни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши мажлислар залида Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши ва Ўзбекистон Республикаси божхона қўмитаси ҳамкорлигида “Халқаро меҳнат стандартларини тадбиқ этиш, меҳнат муносабатларини тартибга солиш, ходимлар учун хавфсиз меҳнат шароитларини яратиш” мавзусида ўқув – семинар ўтказилди.

Ушбу ўқув – семинарда Республика Кенгаши аппарати ходимлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси божхона қўмитаси Кадрлар бош бошқармаси, барча ҳудудий бошқармаларининг кадрлар билан ишловчи ходимлари, божхона қўмитасининг касаба уюшмаси бошланғич ташкилоти аъзолари қатнашдилар.

Ўқув – семинар давомида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг бўлим мудирлари меҳнат муносабатларини тартибга солиш юзасидан Меҳнат кодекси, Тармоқ келишувлари ва жамоа шартномаларида назарда тутилган меҳнат муносабатлари, уларнинг ҳуқуқий асослари, иш берувчи ва касаба уюшма ташкилотининг вазифалари, ходимлар билан тузиладиган меҳнат шартномаларининг шартлари ҳақида батафсил тушунтириш бердилар.

Кун тартибининг иккинчи масаласи юзасидан Халқаро Меҳнат Ташкилоти, унинг ташкил топиш тарихи, қабул қилинган Конвенциялари, жумладан Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация қилинган Конвенциялар, уларнинг мазмун – моҳиятлари, амал қилиш тартиблари ҳақида, кейинги йиллардаги Халқаро Меҳнат Ташкилоти билан олиб борилаётган ҳамкорлик ва эришилган натижалар тўғрисида батафсил маълумот берилди.

Меҳнат муҳофазаси тадбирларининг тўлиқ амалга оширилиши ходимларга хавфсиз меҳнат шароитларини яратиш, уларнинг соғлиғини муҳофаза қилиш, ишчи ва хизматчиларни тизимли равишда тиббий кўрикдан ўтказишнинг, айниқса аёлларнинг саломатлигини сақлашдаги аҳамияти кенг ёритиб берилди.

Ўқув – семинар давомида тингловчиларнинг кун тартибидаги масалалар юзасидан фикр мулоҳазалари эшитилди, қизиқтирган саволларга тажрибали мутахассислар томонидан жавоблар олинди.

Ўқув – семинар якунида қатнашчилар томонидан ўтказилган тадбирнинг долзарблиги, ушбу тадбирнинг самарали ўтганлиги, таҳлил этилган ва музокара қилинган мавзуларда тушунтиришларни ҳудудларда янада кенгроқ ўтказилиши мақсадга мувофиқлиги таъкидлаб ўтилди.

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!