Click to listen highlighted text!
02.05.2024  

Мустақилликнинг 28 йиллиги «Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!» шиори остида ўтказилади.

Uz
Ru

Архивы

“ЎЗ БИЗНЕСИНГНИ БОШЛА!”

   АйнНовый рисунок (1)и пайтда касаба уюшмалари томонидан иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлашга кўмаклашишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бухоро юридик ва маиший хизмат касб-ҳунар коллежининг тадбиркорлик иштиёқида бўлган битирувчи талабалари билан “Ўз бизнесингни бошла!” мавзусида ўтказилган семинар-тренинг ҳам ана шу эътиборнинг намунаси, десак, янглишмаймиз.

  Семинарни Бухоро шаҳар хотин-қизлар қўмитаси бош мутахассиси З.Кенжаева очиб, мамлакатимизда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг энг муҳим устувор йўналишларидан эканлигини таъкидлаб, битирувчи ёш тадбиркорларни касаба уюшмалари, савдо-саноат палатаси, “Ҳунарманд” ва “Тадбиркор аёл” уюшмалари орқали қўллаб-қувватлаш ва амалий ёрдам беришга тайёр эканлигини билдирди.

    Коллеж бошланғич касаба уюшма қўмитаси раиси Л.Самиева касаба уюшмалари томонидан Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма беш йиллиги муносабати билан ҳар бир туман, шаҳарда хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасида коллеж битирувчилари учун 25 тадан иш ўринлари яратишга  киришилгани, коллеж битирувчилари бу имкониятлардан кенг ва самарали фойдаланишлари лозимлигини билдирди.

    Семинар якунида битирувчилар ўзларини қизиқтирган саволлар билан соҳа мутасаддиларига мурожаат қилиб, батафсил жавоблар олдилар.

А.Ражабов,

Бухоро Юридик ва маиший хизмат коллежи ўқитувчиси

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!