Click to listen highlighted text!
24.12.2024  

Мустақилликнинг 28 йиллиги «Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!» шиори остида ўтказилади.

Uz
Ru

Архивы

Қашқадарё вилоятида “Ўз касбининг моҳир эгалари”тадбирининг 1 ва 2 босқичлари ўтказилди

    Барча бўғиндаги касаба уюшмалари тизимида меҳнаткашларнинг ўз касбига бўлган фидойилигини ошириш ва ижодкорлик қобилиятини рағбатлантириш орқали уларнинг профессионал даражасини ошириш, ижтимоий фаолиятга кенг жалб этиш юзасидан «Ўз касбининг моҳир эгалари» тадбирини ўтказиш яхши анъанага айланиб қолди.

    Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Қашқадарё вилояти тармоғи тизимидаги бошланғич касаба уюшма ташкилотларида жорий йилнинг август ойида ўтказилган мазкур тадбирнинг дастлабки босқичида 224 нафар моҳир касб эгалари аниқланиб, ғолиблар бошланғич касаба уюшмаси ташкилотлари ва корхоналар раҳбарияти томонидан рағбатлантирилди.

   Касаба уюшмалари шаҳар ва туман кенгашлари томонидан ўтказилган тадбирнинг 2-босқичида тармоқ Республика кенгашининг вилоятдаги масъул ташкилотчисига 42 нафар номзод тавсия этилди. Туман ва шаҳар кенгашлари томонидан «Ўз касбининг моҳир эгалари»ни аниқлашда ходимнинг соҳадаги иш стажига,  тажрибасига, ўзига юклатилган вазифаларни сидқидилдан бажаришига, соҳани ривожлантириш мақсадида олиб бораётган изланувчанлигига, эришган ютуқлари, ташаббуслари, яратган янгиликларига, меҳнат жамоаси орасидаги обрў-эътибори, жамоатчилик ишида фаол иштирок этишига алоҳида эътибор берилди.

   Айни пайтда Республика Кенгашининг вилоят бўйича масъул ташкилотчилари, бирлашган қўмиталар ва бирлашма кенгаши ҳамкорлигида 20 сентябрдан 10 октябрга қадар ўтказиладиган тадбирнинг 3-босқичига тайёргарлик ишлари давом этаяпти.

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!