Қорақалпоғистон Республикасида «Ўз касбининг моҳир эгалари» тадбирининг 1 ва 2 босқичлари ўтказилди
Қорақалпоғистон Республикаси барча туманларида ва Нукус шаҳарида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг 2016 йил 20 июлдаги 3-7 сонли “Янги таҳрирдаги “Ўз касбининг моҳир эгалари”ни тақдирлаш тадбирини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича Низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қарори қабул қилиниб, жорий йилнинг 1-25 август кунлари жойларда тадбирнинг биринчи босқичи ва 1 – 20 сентябр кунларида кўтаринки руҳда ўтказилди.
Танловнинг биринчи босқичида 162 та бошланғич касаба уюшма ташкилотларидан жами 488 нафар ходимлар иштирок этишди. Бошланғич ташкилотлар ташаббуси билан 4 та номинациялар ташкил этилди ҳамда номинациялар бўйича 127 нафар ходимлар тақдирландилар. Ғолибликни қўлга киритган ходимлар кейинги босқичга йўлланмани қўлга киритишди.
Шу билан 1-20 сентябр кунларида 2 чи босқичида 127-та нафар ходимлар иштирок этишди, ва 4-та номинация бўйича 46-та нафар ходимлари тақдирландилар ва 3-чи босқичга йўлланмани кўлга киритишди