Click to listen highlighted text!
08.05.2024  

Мустақилликнинг 28 йиллиги «Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!» шиори остида ўтказилади.

Uz
Ru

Архивы

Ўзбекистон давлат муасасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Марказий Кенгашининг “Энг намунали бошланғич ташкилот” кўрик танловининг тармоқ бўйича якуний Республика босқичига бағишланган тақдимот маросими хақида

Ўзбекистон давлат муасасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Марказий Кенгашининг  “Энг намунали бошланғич ташкилот” кўрик танловининг тармоқ бўйича якуний  Республика босқичига бағишланган  тақдимот маросими      2013 йил 7 ноябрь куни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг Ўқув марказида ўтказилди.

Ушбу тақдимот маросимига Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг Меҳнат муҳофазаси бўлим мудири,  “Нуроний” жамғармаси Марказий Кенгаш раисининг ўринбосари, “Маҳалла” жамоат фонди раисининг ўринбосари, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Марказий Кенгаши раиси ўринбосари таклиф этилди.

Тақдимот маросимида тармоқ касаба уюшмаси Марказий Кенгаши масъул ходимлари, Марказий Кенгашнинг ҳудуд бўйича масъул ташкилотчилари, танловда вилоят босқичида ғолиб бўлган бошланғич касаба уюшмаси ташкилотлари ва Тошкент шаҳри ҳамда Тошкент вилоятидан бошланғич касаба уюшмаси ташкилотлари фаоллари қатнашди.

Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмасининг бошланғич ташкилотлари ўртасида ўтказилган “Энг намунали бошланғич ташкилот” кўрик-танловининг тармоқ бўйича Республика босқичида I-ўринга Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳридаги 21131-харбий қисм бошланғич касаба уюшма ташкилоти, II-ўринга Жиззах вилояти ногиронлар учун минтақавий реабилитация маркази бошланғич касаба уюшма ташкилоти ,    III-ўринга Хоразм вилояти “Ипотека банк” АИТБ Хоразм вилоят филиали бошланғич касаба уюшма ташкилоти  лойиқ деб топилди.

“Энг намунали бошланғич ташкилот” кўрик танловининг якуний тадбирида фаол иштирок этган бошланғич ташкилотларни рағбатлантириш мақсадида “Энг чиройли кўргазма ташкил қилган бошланғич ташкилот”, “Энг яхши иш юритаётган бошланғич ташкилот” номинациялари киритилди.

2013 йил “Энг намунали бошланғич ташкилот” кўрик танлови тармоқ бўйича Республика босқичида 1,2 ва 3 ўринларни эгаллаган ғолиблар ва кўрик танловнинг вилоят босқичларида энг наъмунали бошланғич касаба уюшмаси ташкилоти деб баҳоланган бошланғич касаба уюшмаси ташкилотлари қиммат баҳо совғалар билан тақдирландилар.

Тақдимот маросимининг маданий қисмида Ички Ишлар Вазирлигининг санъаткорлари ижросидаги куй ва қўшиқлар барчага байрамона кайфият бағишлади.

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!