Click to listen highlighted text!
02.05.2024  

Мустақилликнинг 28 йиллиги «Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!» шиори остида ўтказилади.

Uz
Ru

Архивы

Ўзбекистон давлат муасасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмасининг навбатдан ташқари VI Қурултойи тўғрисида

Ўзбекистон давлат муасасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмасининг навбатдан ташқари VI Қурултойи тўғрисида 

 2014 йил 13 февраль куни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Ўқув марказида Ўзбекистон давлат муасасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмасининг навбатдан ташқари VI Қурултойи бўлиб ўтди.

Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмасининг навбатдан ташқари VI-Қурултойида 54 нафар сайланган делегатлар ва таклиф этилганлардан Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Раиси, ташкилий ишлар бўлим мудири,  тармоқ тизимидаги вазирлик, қўмита ва муассасалар раҳбарлари ва касаба уюшмаси фаоллари қатнашди.

Қурултойни Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Марказий кенгашининг раиси в.б Юлдашев Абдухамид Рашидович олиб борди.

Қурурлтойни кун тартибига тармоқ касаба уюшмасининг 2010-2013 йиллар давомида олиб борган фаолияти бўйича ҳисоботи ва тармоқ касаба уюшмаси ташкилотларининг устувор вазифалари, Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмасининг раҳбар органи-Марказий Кенгашини Республика Кенгаши деб номлаш, тармоқ касаба уюшмасининг Уставига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳамда ташкилий масалалар киритилди.

Қурултойнинг кун тартибига киритилган ташкилий масалалар кўрилиши давомида Абдумухторов Анваржон Акрамжонович — Марказий Кенгашнинг раиси этиб сайланди.

Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмасининг VI-Қурултойи кун тартибига киритилган барча масалалар муҳокама қилинди.

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!