Click to listen highlighted text!
23.12.2024  

Мустақилликнинг 28 йиллиги «Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!» шиори остида ўтказилади.

Uz
Ru

Архивы

Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари Хоразм вилояти касаба уюшмасида «Йилнинг энг фаол ёш мутахассиси» танловининг «Энг фаол ёш банк ходими» йўналиш-номинациясини ўтказилиши тўғрисида

        «Энг фаол ёш банк ходими» номинацияси бўйича танлов вилоятдаги барча тижорат банкларида юқори савияда бўлиб ўтди. Танловнинг 1-босқичида вилоятдаги барча тижорат банкларидан 112 нафар энг фаол ёш банк мутахассислари иштирок этди. 1-босқичда 1-, 2-, 3-ўринни эгаллаган ғолиб иштирокчилар ташкилотларнинг эсдалик совғалари ва дипломлари билан тақдирланди. Танловнинг 1-босқичида 1-ўринни эгаллаган ғолиб иштирокчи 2-босқичда иштирок этиш учун тижорат банкларининг Республика босқичига юборилди.

        Жумладан, «Қишлоққурилишбанк» АТБ Хонқа туман филиалидан Комилов Азамат, «Туронбанк» АТБ Урганч шаҳар бўлими кредитлаш ва иқтисодий таҳлил бўлими мутахассиси Матюсупов Бунёд      1-босқичда 1-ўринни қўлга киритиб 2-босқичда иштирок этиш учун Республика босқичига тавсия этилди.

    Ҳакамлар ҳайъати томонидан 112 нафар ёш мутахассисларни танловда иштирок этиш учун топширган ҳужжатлари ичидан иш фаолиятида эришган ютуқлари, ижодий ва илмий ишларининг ютуқлари, иннавацион ишланма ва лойиҳалари, уларни амалиётга тадбиқ қилиш механизми ва самарадорлиги, оммавий ахборот воситаларида ўз соҳасига оид мавзуларда чоп этилган мақолалари, чет тилларини билиши, жамоат ишларида фаол иштирок этиши ва жамоада тутган ўрни ҳамда меҳнат фаолиятидаги ютуқларини асословчи хужжатларини, уларни видеолавҳа ёки слайдлардан фойдаланган ҳолда (презентация) намойиш этиши, молия ва банк тизимидаги ҳуқуқий онги, қонунчиликлардаги ўзгаришлар бўйича саводхонликларига алоҳида эътибор қаратилди.

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!