Click to listen highlighted text!
24.12.2024  

Мустақилликнинг 28 йиллиги «Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!» шиори остида ўтказилади.

Uz
Ru

Архивы

“Ҳеч ким меҳр ва эътибордан қолмасин” шиори остида туркум тадбирлар ўтказилиши давом этмоқда

   Инсонларни қадрлаш, кам таъминланган ва эҳтиёжманд оилалар холидан хабар олиш, ногиронларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш халқимизга хос фазилатлардан биридир. Бу борада эзгу ишлар, айниқса бошланғич касаба уюшма қўмитаси томонидан кўплаб оилалар ижтимоий муҳофазага олиниб, уларга шарт-шароитлар яратилмоқда.

    Жумладан, тармоқ тизимидаги Ватанпарвар ташкилоти Андижон бирлашган техника мактаби касаба уюшма қўмитаси томонидан “Ҳеч ким меҳр ва эътибордан қолмасин” акцияси доирасида кам таъминланган оилаларни моддий ва маънавий қўллаб қувватлаш мақсадида Андижон шаҳридаги Охунбобоев маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи оилалар холидан хабар олинди.

        Акция доирасида оилаларга қаратилган эътибор оила иштирокчиларни кўнглини янада кўтарди.

    Маҳалла билан олиб  борилаётган  ишлар, эҳтиёжманд оилаларга кўрсатилаётган  эътибор ва ғамхўрлик  ҳеч бирини меҳр ва эътибордан қолмаслигидан далолат беради.

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!