Click to listen highlighted text!
04.05.2024  

Мустақилликнинг 28 йиллиги «Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!» шиори остида ўтказилади.

Uz
Ru

Архивы

Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Андижон вилояти тизимидаги ташкилотларда “Наврўз” муносабати билан байрам тадбирлари давом этмоқда

Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Андижон вилояти тизимидаги ташкилотларда “Наврўз” муносабати билан байрам тадбирлари давом этмоқда.

Андижон шаҳридаги «Hamkorbank» АТБ касаба уюшма қўмитаси томонидан 2016 йилнинг 3 апрел куни банк ходимларининг Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан тантанали тадбири ҳар қачонгидан ҳам файзли ўтди. Шу куни банк ҳовлиси ва “Орзу” ресторанидаги байрам дастури барчага баҳорий кайфият ва қувонч улашди.

Тадбирда Андижон санъат коллежининг иқтидорли ўқитувчи ва ўқувчиларидан иборат бадиий жамоаси томонидан ижро этилган баҳор ҳамда юртни тараннум этувчи куй – қўшиқлар кўпчиликка манзур бўлди. Айниқса, “Ниҳол”мукофоти соҳибаси Рўзихон Нурматова, опера хонандаси Шохида Нурматова ижросидаги жозибали қўшиқлар  ҳамда “Мерос” рақс дастаси қизлари тақдим этган “Баҳор вальси” даврага ўзгача шукуҳ бағишлади.

Тадбир сўнггида сўз олган “Hamkorbank”АТБ Кенгаши раиси ҳамда касаба уюшмаси қўмитаси раиси барча тадбир иштирокчиларни байрам билан қутлади.

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!