Click to listen highlighted text!
02.05.2024  

Мустақилликнинг 28 йиллиги «Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!» шиори остида ўтказилади.

Uz
Ru

Архивы

Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Марказий Кенгашининг навбатдаги 16 Раёсат йиғилиши бўлиб ўтди.

2014 йилнинг 30 апрель куни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашнинг мажлислар залида тармоқ касаба уюшмаси Марказий Кенгашининг навбатдаги 16 Раёсат йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишда Раёсат аъзолари, Марказий Кенгашнинг аппарат ходимлари ва ҳудуд бўйича масъул ташкилотчилар иштирок этдилар.

Раёсат йиғилишининг кун тартибига:

  1. Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Марказий Кенгашининг 2014 йил 1-чораги давомидаги фаолияти тўғрисида;
  2. Тошкент вилоятидаги тармоққа кирувчи ташкилот ва муассасаларда меҳнат бозорида тенг шароитларда рақобат қилишга қодир бўлмаган шахслар учун энг кам миқдорда иш ўринлари белгиланиши ва бундай иш ўринларига фуқароларни ишга қабул қилишида тармоқ касаба уюшмалари иштироки тўғрисида;
  3. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Раёсатининг 2013 йил 8 ноябрдаги 13-9-сонли ҳамда 2014 йил 24 январдаги 15-2-сонли қарорлари ижроси тўғрисида;
  4. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши ишчи гуруҳи томонидан Тошкент шаҳридаги бошланғич касаба уюшма ташкилотлари фаолиятини ўрганиш ва уларга амалий ёрдам кўрсатиш якунлари тўғрисида;
  5. Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Марказий Кенгаши томонидан нодавлат сектори корхона ва ташкилотларини касаба уюшмаларига жалб этиш соҳасида жорий йилнинг 1-чораги давомида амалга оширилган ишлари тўғрисида;
  6. “Бошланғич ташкилотлар фаолиятини такомиллаштириш дастури” ижросини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида;
  7. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Назорат-тафтиш комиссияси бюросининг 2014 йил 8 апрелдаги БМ 12/13 сонли қарори тўғрисида;
  8. Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Марказий Кенгашининг “Соғлом бола йили” дастурининг 1-чоракда бажарилиши тўғрисида;
  9. Янги таҳрирдаги “Касаба уюшмаси Республика кенгашининг масъул ташкилотчиси тўғрисида Низом” тўғрисида;
  10. “Ўзбекистон касаба уюшмалари ташкилотлари ходимлари ва фаолларини хорижий мамлакатларга хизмат сафарига юбориш Тартиби”ни тасдиқлаш тўғрисида;
  11. “Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси тизимида кадрлар билан ишлаш  тартиби  тўғрисида Низом” ҳақида;
  12. Ташкилий масала;
  13. Тармоқ касаба уюшмаси Марказий Кенгаши Раёсати йиғилиши оралиғида қабул қилинган қарорларни тасдиқлаш тўғрисидаги масалалар киритилган бўлиб, барча масалалар муҳокама қилинди ва тегишли қарорлар қабул қилинди.
Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!