Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг навбатдан ташқари 10-Мажлис йиғилиши бўлиб ўтди.
Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг навбатдан ташқари 10-Мажлис йиғилиши 2014 йил 17 сентябрь куни Тошкент шаҳрида ўтказилди.
Йиғилишни касаба уюшмаси Республика Кенгашининг раиси Абдумухторов Анваржон Акрамжанович олиб борди.
Мажлис кун тартиби:
- Ташкилий масалалар тўғрисида
- Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси туман, шаҳар Кенгашлари тўғрисидаги намунавий Низомни тасдиқлаш ҳақида.
- Тошкент шаҳар давлат муассасалари ва жамоат хизмати ташкилотлари бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида.
- Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмасининг навбатдан ташқари VII Қурултойини чақириш тўғрисида.
- Бошқа масалалар.
Республика Кенгаши Мажлиси кун тартибига киритилган масалалар юзасидан қарорлар қабул қилинди.