Click to listen highlighted text!
25.12.2024  

Мустақилликнинг 28 йиллиги «Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!» шиори остида ўтказилади.

Uz
Ru

Архивы

Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси Республика бошқаруви билан тармоқ келишуви имзоланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 28 декабрдаги “Кексалар ва ногиронларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-2705-сонли қарори ҳамда “Ўзбекистон фахрийларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги  ПФ-4906-сон Фармони асосида кекса авлод вакиллари ва имконияти чекланган шахсларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича яна бир муҳим қадам ташланди.

Жорий йилнинг 7 март куни Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси Республика бошқаруви ва Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши ўртасида тармоқни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий йўналишлари, меҳнат шартлари ва унга ҳақ тўлашни, “Нуроний” жамғармаси тизимида ишловчи ходимларнинг ижтимоий кафолатларини белгилаб берувчи 2017-2019 йилларга мўлжалланган Тармоқ келишуви имзоланди.

Мазкур ҳужжат илк бор тузилаётганлиги, жамғарманинг 250 га яқин бўлинмаларида меҳнат қилаётган 650 нафардан ортиқ ходимларининг ижтимоий-иқтисодий кафолатларини белгилаб бериши билан аҳамиятлидир.

 

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!