Click to listen highlighted text!
27.04.2024  

Мустақилликнинг 28 йиллиги «Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!» шиори остида ўтказилади.

Uz
Ru

Архивы

Ўзбекистон “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Республика бошқаруви билан тармоқ келишуви имзоланди

   Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши Ўзбекистон “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Республика бошқаруви билан 2014-2016 йилларга мўлжалланган Тармоқ келишуви орқали ижтимоий шериклик тамойили асосида ҳамкорликда иш олиб бораётган эди.

    Жорий йилнинг 25 январь куни Ўзбекистон “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Республика бошқаруви ҳамда Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши ўртасида 2017-2019 йилларга мўлжалланган тармоқни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий йўналишлари, меҳнат шартлари ва унга ҳақ тўлашни, “Маҳалла” тизимида ишловчи ходимларининг ижтимоий кафолатларини белгилаб берувчи Тармоқ келишуви янги муддатга имзоланди.

    Ушбу тармоқ келишуви Ўзбекистон “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Республика бошқаруви тармоғининг 200дан ортиқ бўлинмаларидаги 1200га яқин ходимларининг ижтимоий-иқтисодий, ҳуқуқий ва меҳнатга оид муносабатларига доир имтиёз ва кафолатларини белгилаб беради.

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!