Click to listen highlighted text!
26.12.2024  

Мустақилликнинг 28 йиллиги «Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!» шиори остида ўтказилади.

Uz
Ru

Архивы

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Марказий Кенгаши билан тармоқ келишуви имзоланди

Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Марказий Кенгаши билан бир неча йиллардан буён ижтимоий шериклик тамойили асосида ҳамкорликда иш олиб бормоқда.

Жорий йилнинг 7 март куни “Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Марказий Кенгаши ва Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши ўртасида тармоқни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий йўналишлари, меҳнат шартлари ва унга ҳақ тўлашни, партия тизимида ишловчи ходимларнинг ижтимоий кафолатларини белгилаб берувчи 2017-2019 йилларга мўлжалланган Тармоқ келишуви имзоланди ва Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлигидан билдириш рўйхатидан ўтказилди.

Янги Тармоқ келишуви партиянинг 250га яқин кенгашларида фаолият кўрсатаётган 500 нафардан ортиқ ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий ва касбга оид ҳуқуқ ва манфаатлари қонуний кафолатига айланди.

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!