Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан тармоқ келишуви имзоланди
Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан бир неча йиллардан буён ижтимоий шериклик тамойили асосида ҳамкорликда иш олиб бормоқда.
Жорий йилнинг 10 январь куни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши ўртасида тармоқни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий йўналишлари, меҳнат шартлари ва унга ҳақ тўлашни, вазирлик тизимида ишловчи ходимларнинг ижтимоий кафолатларини белгилаб берувчи 2018-2020 йилларга мўлжалланган Тармоқ келишуви имзоланди ва Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигидан билдириш рўйхатидан ўтказилди.