Click to listen highlighted text!
25.12.2024  

Мустақилликнинг 28 йиллиги «Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!» шиори остида ўтказилади.

Uz
Ru

Архивы

Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш Давлат қўмитаси билан тармоқ келишуви имзоланди

Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш Давлат қўмитаси билан узоқ йиллар давомида ижтимоий шериклик тамойили асосида ҳамкорликда иш олиб бормоқда.

Шунингдек, ижтимоий шерикларнинг ўзаро ҳамкорлиги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ўртасида ижтимоий-иқтисодий масалаларга оид имзоланган Бош келишувга ҳам асосланган.

Жорий йилнинг 25 январь куни Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш Давлат қўмитаси ва Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши ўртасида 2017-2019 йилларга мўлжалланган тармоқни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий йўналишлари, меҳнат шартлари ва унга ҳақ тўлашни, Қўмита тизимида ишловчи ходимларининг ижтимоий кафолатларини белгилаб берувчи Тармоқ келишуви янги муддатга имзоланди.

Ушбу тармоқ келишуви Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш Давлат қўмитаси тармоғини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий йўналишларини, меҳнат шартлари ва унга ҳақ тўлашни, тармоқнинг 70 дан ортиқ бўлинмаларидаги 2000га яқин ходимларининг ижтимоий кафолатларини белгилаб беради.

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!