Click to listen highlighted text!
28.03.2024  

Мустақилликнинг 28 йиллиги «Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!» шиори остида ўтказилади.

Uz
Ru

Архивы

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги билан тармоқ келишуви имзоланди

Дарҳақиқат, 2017 йилнинг 28 декабри Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тизими учун унутилмас кун сифатида тарих зарварақларида муҳрланиб қолди.

Шу куни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳамда Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши ўртасида 2018-2019 йиллар учун Тармоқ келишуви имзоланган эди.

Унга мувофиқ, эркин ёлланган ходимлар билан бир қаторда махсус унвонга эга бўлган шаҳодатланган ходимлар ҳам ўз аризаларига кўра касаба уюшмаси аъзолигига қабул қилиндилар. Таъкидлаш ўринлики, тарихда илк маротаба касаба уюшмаси сафига кириш имкониятига эга бўлган шаҳодатланган ходимлар ҳаётида бу муҳим қувончли янгилик бўлган эди.

Ўтган икки йил давомида тармоқ касаба уюшмаси Республика Кенгаши, ҳудудий шаҳар кенгашлари билан ҳамкорликда юзлаб маданий-маърифий, ижтимоий-иқтисодий, сиёсий-ҳуқуқий мазмунга эга бўлган тадбирлар, семинар-мулоқотлар ташкил этилди, юзлаб ходимлар, айниқса уларнинг яқин қариндошлари санаторий ва дам олиш масканларида соғломлаштирилди, ўнлаб спартакиадалар, спорт мусобақалари ўтказилди, минглаб ходимларга моддий ва ижтимоий кўмак кўрсатилди.

Шу каби хайрли тадбирлар ходимларимиз ва уларнинг оила аъзолари кўнглини тоғдай кўтарди, ўз хизмат бурчи ва вазифасига бўлган ҳурмати, иштиёқи ва шижоатини оширди, десак муболаға бўлмайди.

Шундан келиб чиқиб, жорий йилнинг 3 март куни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги билан тармоқ касаба уюшмаси Республика Кенгаши ўртасида Ички ишлар органлари махсус унвонга эга бўлган (ҳарбий хизматчиларидан ташқари) ходимлари ҳамда ишчи ва хизматчиларининг ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича 2020–2022 йилларга тузилган тармоқ келишуви янги муддатга имзоланди.

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!