Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 22 йиллиги муносабати билан Андижон шаҳридаги Баркамол авлод болалар марказида шаҳар спартакиадаси бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 22 йиллиги муносабати билан Андижон шаҳридаги Баркамол авлод болалар марказида шаҳар спартакиадаси бўлиб ўтди.
Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Андижон шаҳар кенгаши томонидан тизимдаги ишчи хизматчилар ўртасида спортнинг стол тенниси, шахмат, дартс турлари бўйича шаҳар спартакиадаси ўтказилди.
Ушбу спартакиадада 11 та муассаса, ташкилот ва корхоналардан 50 дан ортиқ ишчи хизматчилар иштирок этиб, баҳс олиб бордилар. Қизгин ўтган беллашувларда стол тенниси бўйича фахрли биринчи ўринни Олтинкўл иқтисодиёт коллежи ўқитувчиси Музаффар Абдуллаев ва Олимпия заҳиралари коллежи услубчиси Ирина Кайдашовалар эгалладилар. Дартс бўйича фахрли биринчи ўринни Андижон вилоят Ички ишлар бошқармаси тиббиёт бўлими ходими Ботиржон Умаров эгаллади. Шахмат тури бўйича биринчи ўринни Андижон Олимпия заҳиралари коллежи ўқитувчиси Мунисахон Азимбоева эгаллади.
Спартакиадада умумжамоа ҳисобида фаҳрли биринчи ўринни Андижон Олимпия заҳиралари коллежи, иккинчи ўринни Андижон вилояти Ички ишлар бошқармаси, учинчи ўринни Андижон вилоят Ногиронлар учун минтакавий реабилитация маркази жамоалари эгаллади.
Мазкур спартакиада якунида умумжамоа ҳисобида 1-2-3 ўринни эгаллаган жамоалар ҳамда ғолиблар Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Андижон шаҳар кенгаши томонидан ажратилган Фахрий ёрлиқлари ҳамда қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирландилар.