Click to listen highlighted text!
25.12.2024  

Мустақилликнинг 28 йиллиги «Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!» шиори остида ўтказилади.

Uz
Ru

Архивы

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Ўзархив” агентлиги билан тармоқ келишуви имзоланди

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 49-моддасига кўра, тармоқ келишувлари тармоқни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий йўналишларини, меҳнат шартлари ва унга ҳақ тўлашни, тармоқ ходимларининг ижтимоий кафолатларини белгилаб беради.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ўртасида ижтимоий-иқтисодий масалаларга оид Бош келишув имзоланган.

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси ҳамда мазкур Бош келишув талабларидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Ўзархив” агентлиги ва Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши ўртасида тармоқни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий йўналишлари, меҳнат шартлари ва унга ҳақ тўлашни, банк тизимида ишловчи ходимларининг ижтимоий кафолатларини белгилаб берувчи 2017-2019 йилларга мўлжалланган Тармоқ келишуви имзоланди ва Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлигидан билдириш рўйхатидан ўтказилди.

Қайд этиш жоизки, янги Тармоқ келишуви Агентликнинг 118 та бўлинмаларида фаолият кўрсатаётган 1500 нафардан ортиқ ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий ва касбга оид ҳуқуқ ва манфаатларини қонуний кафолатига айланди.

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!