Click to listen highlighted text!
25.12.2024  

Мустақилликнинг 28 йиллиги «Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!» шиори остида ўтказилади.

Uz
Ru

Архивы

Ўзбекистонда касаба уюшмалари фаолиятини такомиллаштиришнинг қонуний-ҳуқуқий асослари

2016 йил 16 декабрь куни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси катта мажлислар залида Ўзбекистон давлат муассалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари ҳамда 70 дан ортиқ вазирлик, давлат қўмиталари, марказлар, компаниялар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида “Ўзбекистонда касаба уюшмалари фаолиятини такомиллаштиришнинг қонуний-ҳуқуқий асослари” мавзуидаги семинар ўтказилди.

Мазкур семинарда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари ва Ўзбекистон давлат муассалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикасининг “Касаба уюшмалари, уларнинг ҳуқуқлари ва фаолиятининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонунига киритилган ўзгаришларнинг мазмун ва моҳияти, янги таҳрирдаги “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги қонунини амалга тадбиқ этишнинг долзарб масалалари ҳамда Халқаро меҳнат ташкилотининг “Бирлашмалар эркинлиги ва касаба уюшмаларига бирлашиш ҳуқуқи тўғрисида”ги 87-сонли Конвенциясини ратификация қилиш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни хусусида кенг тушунтиришлар берилди.

Семинарда сўзга чиққанлар ушбу қонунларнинг қабул қилиниши билан ходимларнинг меҳнат ва ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишда касаба уюшмаларининг ролини оширишга қаратилган бир қатор ташкилий-ҳуқуқий механизмлар мустаҳкамланганлигини таъкидладилар.

Тадбирда таъкидланганидек, қабул қилинган қонунлар ижтимоий-меҳнат соҳасида касаба уюшмалари фаолияти эркинлигининг кафолатланишини таъминлашга хизмат қилади, ҳуқуқни қўллаш амалиётини яхшилашга, ижтимоий-меҳнат соҳасида қонунийликни таъминлашга ҳамда жамоатчилик назоратини кучайтиришга кўмаклашади, мамлакатимизнинг халқаро ҳамжамият, халқаро ташкилотлар билан, энг аввало, Халқаро Меҳнат Ташкилоти билан муносабатларида ижобий имиджини шакллантиришга хизмат қилади.

Тадбир якунида иштирокчилар томонидан берилган саволларга мутахассислар томонидан батафсил маълумотлар берилди.

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!